O'zbek Ўзбекча
УЕФА Миллатлар Лигаси, ЖЧ-2022 саралаши ва Евро плей-офф ўйинларини бошқа санага қолдирди
Чоршанба, 18 Март
1501

17 март куни УЕФА коронавирус тарқалиши билан боғлиқ хавф-хатарлар туфайли футбол ўйинларини кўчириш ҳақидаги қарорларни қабул қилди.

Хусусан:
- март ойида ўтказилиши лозим бўлган Евро-2020 плей-офф ўйинлари июнь ойига қолдирилди;
- 2021 йил июнь ойига режалаштирилган ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари бошқа санага қолдирилди;
- 2021 йил ёзига режалаштирилган Миллатлар Лигаси 2020/21 тўртлик финали, Евро-2021 (U-21) ва аёллар ўртасидаги Евро-2021 бошқа санага қолдирилди;
- клублар янги саналарга белгиланган миллий жамоа ўйинларига футболчиларини қўйиб юбориши мажбурий бўлди;
- барча миллий чемпионатлар ва еврокубокларни 2020 йил 30 июнга қадар тугатиш тавсия қилинди;
- миллий лига ўйинлари ҳафта ўртасида, еврокубоклар эса дам олиш кунлари ўтказиладиган бўлди;
- еврокубокларнинг 2020/21 мавсумидаги саралаш ўйинлари санаси ўзгартириладиган бўлди;

Аввалроқ УЕФА Евро-2020 мусобақасини 2021 йилга қолдирган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар