O'zbek Ўзбекча
«Интер» Лаутаро ўрнига «Барса»дан кимни сўраётгани маълум бўлди
Чоршанба, 18 Март
14527

Италиянинг «Интер» клуби «Барселона» яримҳимоячиси Артурга қизиқиш билдирмоқда.

Sport.es нашрининг хабарига кўра, Милан клуби 23 ёшли хавбекни Лаутаро Мартинеснинг трансфер келишуви орқали қўлга киритмоқчи. Клуб бош мураббийи Антонио Конте «Барселона» Лаутарони сотиб олган тақдирда, Каталония клубидан бразилиялик Артурни таклиф этилишини истамоқда.

«Интер» Лаутаро учун Испания клубидан 150 миллион евро сўрамоқда, «Барса» эса ушбу трансфер нархининг туширилиши учун келишувга ўз футболчисини қўшишга тайёр», - дейилади манбада.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» Артурнинг трансфери учун 2018 йилда Бразилиянинг «Гремио» клубига 31 миллион евро тўлаганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар