O'zbek Ўзбекча
Аргентина чемпионати тўхтатилди
Чоршанба, 18 Март
1721

Аргентина Футбол Ассоциацияси мамлакат ҳудудидаги барча футбол мусобақаларини тўхтатишга қарор қилди.

Сабаби – коронавирус пандемияси.

Энди Аргентинада футбол ўйинлари камида апрель ойига қадар ўтказилмайди.

Аргентина Суперлигасида 23 турдан кейин «Бока Хуниорс» 48 очко билан пешқадамлик қилмоқда. «Ривер Плейт» 42 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БСТ) маълумотига кўра, 18 март ҳолатига Аргентинада коронавирус юқтириб олганлар сони 79тани, вафот этганлар сони 2тани, соғайиб кетганлар сони 3тани ташкил қилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар