O'zbek Ўзбекча
Коронавирус туфайли бекор қилинган ва қолдирилаётган турнирлар. Сўнгги маълумотлар
Жума, 13 Март
8294

Бу рўйхат доимий равишда тўлдириб ва янгиланиб борилади.

11 ва 12 март кунлари — ЖССТ коронавирус инфекцияси эпидемиясини пандемия босқичи сифатида таснифлагач, спорт тадбирлари қолдирилиши ҳолатлари ошиб кетди.

Февраль ойи охирида коронавирус бутун дунё бўйлаб кенг тарқала бошлагач - Осиёда (Хитой, Жанубий Корея ва Эрон), Европада (Италия ва қўшни давлатлар) минглаб томошабинлар иштирок этадиган спорт турнирларини ўтказиш бўйича шубҳалар пайдо бўла бошлади.

12 март ҳолатига кўра коронавирус таъсир кўрсатган спорт тадбирлари рўйхатида юздан ортиқ саҳифа мавжуд.

Айни вақтда қуйидаги топ-турнирлар бўйича қарор қабул қилиниши кутилмоқда:

— Европа чемпионати ва еврокубоклар (17 март куни қарор чиқарилади)

— Ҳоккей бўйича жаҳон чемпионати (қарор — 15 март кунидан кейин эълон қилинади)

— Токиодаги Олимпия ўйинлари

— Ҳабиб Нурмагомедов — Тони Фергюсон ўртасидаги жанг

Бекор қилинган/тўхтатилган/кўчирилган

Футбол

Италия чемпионати 9 мартдан 3 апрелгача тўхтатилган.

«Ювентус» ҳимоячиси Даниэле Ругани 11 март куни А Серияда коронавирус инфекцияси тасдиқланган илк футболчи бўлди, туринликлар жамоаси сўнгги учрашувини ўтказган «Интер» билан бирга карантинга кетди.

Испания чемпионати 12 март кунидан 2 ҳафта муддатга тўхтатилди. Шу куни «Реал»нинг баскетбол жамоаси карантин ҳолатига ўтказилди.

Нидерландия, Греция, Грузия, Дания, Португалия, Хорватия, Чехия, Швейцария, Япония, Қозоғистон ва МЛС чемпионатлари, шунингдек Либертадорес Кубоги тўхтатилган, ЖЧ-2022 учун Осиё ва Жанубий Америкадаги саралаш босқичи ўйинлари — бу турнирларнинг барчаси камида март ойи охирига қадар ёки ёзгача қолдирилган.

Хитой чемпионати — старт бекор қилинган.

Чемпионлар лигаси плей-оффидаги «Манчестер Сити» — «Реал» ва «Ювентус» — «Лион» (17 март) — номаълум муддатга қолдирилди.

Европа Лигасида плей-офф босқичи доирасидаги «Севилья» — «Рома» ва «Интер» — «Хетафе» (12 март) — номаълум муддатга қолдирилди.

Ҳоккей

Миллий ҳоккей лигаси — мавсум 12 март кунидан тўхтатилди. Бир кун аввал Миллий баскетбол лигасида шундай қарор қабул қилинганди.

Ҳоккей бўйича аёллар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатлари март — апрель ойларида Канада ва АҚШда ўтказилиши белгиланганди — бу турнирлар ҳам бекор қилинган.

Австрия, Германия, Италия, Испания, Польша, Словакия, Чехия, Швейцария Осиё ҳоккей лигалари — муддатидан аввал тугади.

Тўпли ҳоккей бўйича жаҳон чемпионати Иркутскда 29 март — 5 апрель кунлари ўтказилиши керак эди — турнир кузга қолдирилган.

Баскетбол

Миллий баскетбол ассоциацияси — 11 март куни турнир тўхтатилиши ҳақида эълон қилди.

«Юта Жаз» жамоасининг франциялик аъзоси Руди Гобер — НБАда коронавирус аниқланган илк баскетболчи бўлди.

Евролига — 12 март кунидан барча баҳслар номаълум муддатга кечиктирилди.

«Реал» жамоасида коронавирус аниқланган, айни вақтда бутун клуб — фақат баскетболчилар эмас, футболчилар ҳам карантинга ўтказилган.

ФИБАнинг барча турнирлари номаълум муддатга қолдирилган.

Украинада аёллар ва эркаклар чемпионатлари — якунланди.

Бошқалар

Волейбол бўйича еврокубоклар — номаълум муддатга кўчирилди.

«Формула-1»нинг Хитой Гран-приси — 2020 йилги чемпионат старти (13 — 15 март) бекор қилинди.

Коронавирус «Макларен» жамоаси аъзоларидан бирида аниқланган ва у турнирда иштирок этишдан бош тортган.

Мотоспорт бўйича АҚШ Гран-приси 15 ноябрга қолдирилди, мавсум 19 апрель куни бошланиши керак эди.

Қатар ва Таиландда Moto GP сериясидаги пойгалар ҳам бекор қилинган.

ATP 12 мартдан барча теннис турнирларини 6 ҳафтага бекор қилди, ITF — 20 апрелгача. Эндиликда Будапештдаги федерациялар кубоги ўтказилмайди (14 — 19 апрель).

Топ-турнирлар орасида дастлаб Индиан-Уэллсдаги турнир бекор қилинганди, 12 март куни Майами ҳам қўшилди, баҳорнинг катта қисми WTA турнирларисиз ўтади.

Шимолий Америка бейсбол лигаси (MLB) — баҳорги машғулот ўйинларини бекор қилган, мавсум старти кечиктирилган.

Хитойнинг Нанкин шаҳрида 13—15 март кунлари ўтказилиши керак бўлган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати — бир йилга қолдирилган.

Польшанинг Гдина шаҳрида 13 — 15 март кунлари ярим марафон бўйича ўтказилиши керак бўлган жаҳон чемпионати октябрь ойига қолдирилган.

Римдаги югуриш марафони (29 март) — бекор қилинган.

«Тирренто-Адриатика» (11 — 17 март) ва «Милан — Сан-Рено» велопойгалари (21 март) — номаълум муддатга қолдирилган.

Испаниянинг Марбелье шаҳрида (13 — 15 март) ва Франциянинг Тье шаҳрида (26 — 30 март) ўтказилиши керак бўлган бадиий гимнастика бўйича Гран-прилар — бекор қилинган, Италия Гран-Приси — июнь ойига кўчирилган.

Қатардаги спорт гимнастикаси бўйича Гран-при — июнь ойига қолдирилган.

Сув спорти турлари бўйича Европа федерацияси ҳомийлигидаги барча мусобақалар — номаълум муддатга кўчирилган.

Хитойда сувга сакраш бўйича Жаҳон серияси босқичи ва синхрон сузиш бўйича Жаҳон серияси — бекор қилинган.

Сув полоси бўйича Олимпиада учун саралаш турнирлари — май ойига кўчирилган.

Сув полоси бўйича жаҳон лигаси — сентябрь-октябрь ойларига кўчирилган.

Москвада 13 — 21 апрел кунлари ўтказилиши керак бўлган оғир атлетика бўйича Европа чемпионати — июль ойига қолдирилган.

Стол тенниси бўйича жамоавий жаҳон чемпионати Кореянинг Пусан шаҳрида (22 — 29 март) — кейинроқ, июнь ойида ўтказилади.

Регби-7 бўйича Ҳонгконгдаги Жаҳон серияси (3-5 апрель) ва Сингапурдаги шундай турнир (11-12 апрель) — октябрь ойига кўчирилган.

Замонавий бешкураш бўйича жаҳон чемпионати Хитойнинг Сямин шаҳрида эмас (25 — 31 май) — Мексиканинг Канкун шаҳрида ўтадиган бўлди.

Фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионати Монреалда (18 — 22 март) ўтиши керак эди — турнир бекор қилинган, аммо турнир кейинроқ — 2020 йилнинг октябрида қайта ташкиллаштирилиши мумкин.

Биатлон бўйича Жаҳон кубогининг Норвегиядаги босқичи — муддатидан аввал якунланди, Ослодаги старт (20 — 22 март) — бекор қилинди.

Тоғ чанғиси пойгаси бўйича Американинг Миннеаполис шаҳрида (18 март) ва Канаданинг Кэнмор шаҳрида (20 — 22 март) ўтиши керак бўлган турнирлар — бекор қилинди, Канаданинг Квебек шаҳридаги турнир (14 — 15 март) — ўтиши сўроқ остида. Норвегия жамоаси Шимолий Америкадаги турнирга боришдан бош тортган.

Шорт-трек бўйича жаҳон чемпионати Сеул шаҳрида (13 — 15 март) ўтказилиши керак эди — турнир бекор қилинган.

Кёрлинг бўйича жаҳон чемпионати Канаданинг Принс-Жорже шаҳрида (14 — 22 март) ўтказилиши керак эди — турнир бекор қилинган.

Трамплиндан сакраш бўйича жаҳон чемпионати Словениянинг Планица шаҳрида ўтказилиши белгиланганди (19 — 22 март) — бекор қилинди.

Шу ҳафтада Норвегия ва Россияда трамплиндан сакраш бўйича Жаҳон кубоги босқичлари ҳам бекор қилинган.

Тоғ чанғиси бўйича жаҳон кубоги финали Италиянинг Кортине д'Ампеццо шаҳрида ўтказилиши керак эди (18 — 22 март) — бекор қилинган.

Томошабинларсиз/чекловлар билан

Ўзбекистоннинг ЖЧ-2022 саралаши доирасида Яман (31 март), Сингапур (4 июнь) ва Саудияга (9 июнь) қарши ўйинлари номаълум муддатга қолдирилиши мумкин.

Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси плей-офф босқичи доирасида Мюнхен, Париж, Барселон, Валенсия ва Миландаги ўйинлар — томошабинлар иштирокисиз ўтказилади.

Футбол бўйича Польша чемпионатининг яқин ҳафталардаги ўйинлари томошабинлардан холи ҳолда ўтказилади.

Футбол бўйича Украина чемпионати — 3 апрелга қадар томошабинларсиз ўтади.

КХЛ плей-оффи доирасида «Йокерит» жамоаси уй ўйинлари — томошабинларсиз ўтказилади, «Ак Барса» ва «Салават Юлаев» жамоаси ўйинлари билан ҳам шундай бўлиши мумкин.

Ҳоккей бўйича Чехия ва Швеция чемпионатлари томошабинларсиз ўтказилади.

Биатлон бўйича Жаҳон чемпионатининг Финляндиядаги босқичи — Контиолахтидаги турнир (12 — 15 март), ва Чехиядаги Нове-Место босқичи (5 — 8 март) — томошабинларсиз ўтказилади.

«Формула-1»нинг Баҳрайндаги Гран-приси (20 — 22 март) — томошабинларсиз ўтади.

Ҳандбол бўйича Олимпия саралаши Венгриянинг Дьор шаҳрида (20 — 22 март) — томошабинларсиз ўтади.

Бразилиядаги UFC турнири (14 март) ҳам — томошабинларсиз.

Екатеринбургдаги шахмат бўйича турнир (15 март — 5 апрель) — томошабинларсиз.

Таҳдид остида

Англия, Германия, Франция ва Шотландияда футбол чемпионатлари — айрим ўйинлар қолдирилган ёки томошабинларсиз ўтказилиши бўйича қарорлар қабул қилинган.

АПЛнинг бир қатор жамоалари аъзоларида коронавирус белгилари аниқланди - «Лестер» бош мураббийи уч нафар футболчида коронавирус тасдиқланганини эълон қилди, «Челси» ҳужумчиси Каллум Ҳадсон-Одои коронавирус юқтириб олгани тасдиқланди, «Арсенал» бош мураббийи Микель Артетада ҳам вирус аниқланган. Айни вақтда бу жамоалар карантинда.

Италияда «Ювентус»нинг Даниеле Руганидан ташқари яна бир футболчисида - Пауло Дибалада вирус аниқланган. «Сампдория» ҳужумчиси Маноло Габбьядини топширган тест натижалари ҳам ижобий чиққан.

UFC 249 турнири доирасида Хабиб Нурмагомедов — Тони Фергюсон жанги 18 апрель куни АҚШнинг Нью-Йорк штати Бруклин шаҳрида ўтказилиши керак эди, ҳозирча бу жанг тақдири номаълум.

Ҳоккей бўйича жаҳон чемпионати 8 мартдан 24 майгача Швейцариянинг Лозанна ва Цюрих шаҳарларида ўтказилиши керак эди. Муз ҳоккейи бўйича халқаро федерация (IIHF) ҳукуматлар билан маслаҳатлашув якунларидан кейин 14 март куни қарор қабул қилади.

Футбол бўйича Европа чемпионати: Қитъанинг 11 мамлакатидаги 12 шаҳарда 12 июндан 12 июлгача ўтказилиши керак эди.

УЕФА 17 март куни 55 ассоциация вакиллари билан видеоконференция орқали миллий турнирлар, Чемпионлар лигаси, Европа Лигаси ва Евро-2020 тақдирини муҳокам қилишади.

L'Equipe прогнозига кўра: Европа чемпионати 2021 йил ёзига қолдирилади, миллий турнирлар ва еврокубоклар ҳам тўхтатилади.

2020 йилги Олимпия ўйинлари: 24 июлдан 9 августга қадар Япониянинг Токио шаҳрида ўтиши керак.

Ташкилотчилар биринчи марта турнирни кейинроққа қолдириш эҳтимолини тан олишди, аммо бошқа вариантлар ҳам бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар