O'zbek Ўзбекча
Месси Аргентинага қайтса 2 ҳафталик карантинга олиниши мумкин
Пайшанба, 12 Март
3693

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Аргентинага борса 14 кунлик каратинга олиниши мумкин.

«Коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият туфайли Аргентинада хориждан келганлар учун карантин жорий қилинган. Вирус тарқалган мамлакатлардан келганлар 14 кунга изоляция қилиниши шарт. Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида, спортчиларга Хитой, Жанубий Корея, Япония, Эрон, АҚШ, Италия ва Европанинг бошқа мамлакатларига бориш тавсия қилинмайди», – деб Аргентина ҳукумати баёнотини келтирмоқда TyC Sports.

Эслатиб ўтамиз, Месси ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Эквадор ва Боливияга қарши ўйинларда иштирок этиш учун Аргентина миллий жамоасига чақирилган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар