O'zbek Ўзбекча
Роналдиньо яна ҳибсга олинди
Шанба, 07 Март
10928

Бразилия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси, «Олтин тўп» соҳиби Роналдиньо Парагвайда иккинчи марта ҳибсга олинди.

5 март куни у акаси Роберто билан Парагвай чегарасини қалбаки паспорт орқали кесиб ўтгани учун ҳибсга олинган ва бир неча соат давом этган сўроқдан кейин қўйиб юборилганди. 

Reuters хабарига кўра, 7 март куни собиқ футболчи ва унинг акаси мамлакат прокурори талаби билан такроран ҳибсга олинган. Энди у суд олдида жавоб бериши керак.

Қайд қилиш жоизки, аввалроқ Роналдиньога 2,3 млн евро қарзлар туфайли Бразилияни тарк этиш тақиқланган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар