O'zbek Ўзбекча
Оксана Чусовитина «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан тақдирланди
Шанба, 07 Март
2510

8 март байрами муносабати билан Президентимиз «Мамлакатимизда азиз ва мўътабар аёл зотига муносиб эҳтиром кўрсатиш, опа-сингилларимизнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, юртимизнинг иқтисодий қудрати ва жаҳон миқёсидаги мавқеини юксалтириш борасидаги улкан хизматларини муносиб қадрлаш мақсадида ҳамда оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, фарзандларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ишларига қўшган катта ҳиссаси, янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги самарали меҳнати билан ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётгани учун бир гуруҳ хотин-қизлар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланиши» тўғрисида Фармон имзолади.

«Улар орасида спорт соҳаси вакилаларининг ҳам борлиги эътиборга молик. Ҳусусан, спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Оксана Александровна Чусовитина – «Ўзбекистон ифтихори», унинг устози, Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг спорт гимнастикаси бўйича катта мураббийи – Светлана Михайловна Кузнецова «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвонлари билан тақдирланишди» - дея хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

Маълумот учун, Оксана Чусовитина 7 карра олимпия ўйинлари иштирокчиси саналади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар