O'zbek Ўзбекча
Хави: «Мақсадим – «Барселона»ни келажакда бошқариш, ҳозир эмас»
Сешанба, 03 Март
1847

Қатарнинг «Ас-Садд» клуби бош мураббийи Хави келажак режалари ҳақида гапириб берди.

«Қачонгача Қатарда ишлайман? Ҳозирча билмайман. Январь ойида мени «Барселона»га чақиришди, аммо ҳозир бунинг мавриди эмас. Шу туфайли «Ас-Садд»да қолдим. Қатарда ҳам кўп совринларни қўлга киритмоқчимиз.

Ёзда «Барселона»га ўтаманми? Билмадим, аммо мақсадим – келажакда «Барселона»ни бошқариш. Бу орзум, умид қиламанки у амалга ошади. Ёздами, кейинчаликми, билмайман. Аммо бу иш мени қизиқтиради», – деди Хави.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» январда бош мураббий Эрнесто Вальвердени истеъфога чиқариб, ўрнига Кике Сетьенни тайинлаган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар