O'zbek Ўзбекча
Токио-2020 Олимпиадаси коронавирус туфайли томошабинларсиз ўтказилиши мумкин
Душанба, 02 Март
1469

Британиянинг Daily Mail нашри коронавирус туфайли Токио-2020 Олимпиадасининг томошабинларсиз ўтказилиш эҳтимоли борлиги ҳақида ёзмоқда, деб хабар беради Lenta.ru.

Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ), шунингдек, бир қатор миллий спорт федерациялари раҳбарлари Олимпиадани томошабинларсиз ўтказишни муҳокама қилишяпти. Бунда мусобақаларга фақат телетрансляцияларни таъминловчи ходимларни киритиш режалаштирилмоқда. Бу чоралар ўйинларни кўчириш ёки бутунлай бекор қилишга муқобил вариант сифатида кўрилмоқда. Шунингдек, кўп миллион долларли ТВ шартномаларини бажариш имконини берувчи чора сифатида баҳоланяпти.

20 февраль куни Лондон мэри бўлишга номзод Шон Бэйли Олимпиадани Буюк Британия пойтахтига кўчиришни таклиф қилган эди. Шундан сўнг Токио губернатори Юрико Коикэ унинг сўзларини коронавирус мавзусидан сиёсий мақсадларда фойдаланишга уриниш деб баҳолади. 

2 март ҳолатига коронавирусдан дунё миқёсида 3044 киши вафот этди. Уларнинг 3 мингга яқини Хитой фуқароларидир. Қолган ўлим ҳолатлари Эронда (54 киши), Италияда (30 киши), Жанубий Корея ва Японияда қайд этилган.

Токио Олимпиадаси 24 июлдан 9 августгача ўтказилиши режалаштирилган. Япония мамлакати мусобақани ташкил қилиш учун 12 миллиард доллар сарфлаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар