O'zbek Ўзбекча
Флик: «Трибунадаги аҳмоқларга қарши бирлашишимиз керак»
Якшанба, 01 Март
5060

«Бавария» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Германия Бундеслигасининг 24-туридан ўрин олган «Ҳоффенҳайм»га қарши баҳсдаги (6:0) мюнхенлик мухлисларининг хатти-ҳаракатларига муносабат билдирди.

Эслатиб ўтамиз, ўйин «Бавария» мухлисларининг мезбон жамоа ишқибозлари ва президентига номига ножўя сўзлар билан ёзилган баннерлари туфайли 2 марта тўхтатилди. Баҳснинг сўнгги 10 дақиқасида эса жамоалар футбол ўйнамай, шунчаки тўпни бир-бирларига узатишди.

«Бугунги юз берган воқеа учун узр сўрайман. Бу – жуда кучли ҳаракат. Бундай бўлмаслиги керак. Курашиш вақти келди. Трибуналардаги аҳмоқларга қарши бирлашишимиз керак. 

Мен трибунага чиқмоқчи эмасдим, аммо жуда жаҳлим чиқди. Бундай ҳолатда жамоа майдонда қилган барча нарса, натижа йўқолади», – деб Фликнинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар