Германия Бундеслигасининг 24-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Лейпциг» ўз майдонида «Байер»ни қабул қилиб, очко йўқотди. Бэйлининг голига мезбонлардан Шик жавоб берди.
Дурангдан сўнг «Лейпциг» очколарини 49тага етказиб, пешқадам «Бавария»дан 3 очкога ортда қолмоқда. «Байер» эса 44 очко билан 5-ўринда турибди.
Бундеслига, 24-тур
Лейпциг – Байер 1:1
1 март, «Ред Булл Арена»
Голлар: Шик (32) – Бэйли (29).
Лейпциг: Гулачи, Анхелиньо, Клостерманн, Упамекано, Мукиеле, Форсберг, Забитцер, Нкунку (Айдара, 76), Ҳальстенберг, Шик (Вольф, 82), Вернер (Поульсен, 71).
Байер: Градецки, Та, Тапсоба, Бендер, Венделл, Амири, Демирбай, Ҳавертц, Паласиос (Арангис, 64), Бэйли (Диаби, 71), Аларио (Бельараби, 90).
Огоҳлантиришлар: Демирбай (24), Та (39), Диаби (90+3).