O'zbek Ўзбекча
«Бавария» Бундеслига рекордини ўрнатди
Якшанба, 01 Март
3821

Германия Бундеслигасининг 24-турида «Бавария» сафарда «Ҳоффенҳайм»ни йирик ҳисобда мағлуб этди (6:0).

Шу тариқа мюнхенликлар Германия чемпионатида қаторасига 5та сафар ўйинида камида 3тадан гол урган биринчи жамоага айланишди.

Бунгача «Бавария» меҳмонда «Кёльн» (4:1), «Майнц» (3:1), «Ҳерта» (4:0), «Фрайбург» (3:1) клублари устидан ғалаба қозонганди.

Сўнгги бор Ханс-Дитер Флик жамоаси меҳмонда 2019 йил 7 декабрда «Боруссия» М дарвозасига (1:2) 3та гол ура олмаганди.

«Бавария» бу мавсумда Бундеслигада 24та ўйиндан сўнг 52 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар