O'zbek Ўзбекча
РПЛ. «Ростов» Грознийда очко йўқотди, Шомуродов 4 ойдан сўнг гол урди
Шанба, 29 Феврал
4589

Россия чемпионатида 20-тур ўйинлари давом эттирилди. Етакчилар қаторида бораётган «Ростов» Грознийда «Ахмат» меҳмони бўлиб 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Аввалига Элдор Шомуродов ҳисобни очганди, иккинчи бўлим бошида эса Роши пенальтидан гол уриб «Ахмат»ни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Бу дурангдан сўнг «Ростов»нинг очколари сони 35 тага етди ва Карпин жамоаси 3-поғонага жойлашган. Элдор Шомуродов бу баҳсда РПЛ доирасидаги 4 ой ичида илк голини урди. У охирги марта 9 октябрь куни ЦСКА дарвозасига гол урганди. Голлари сонини 11 тага етказиб олган Шомуродов тўпурарлар пойгасида Артём Дзюбага етиб олди.

Россия чемпионати
20-тур

Ахмат – Ростов 1:1
Голлар: Роши (49, пенальти) — Шомуродов (45).
Ахмат: Городов, Нижич, Богосовац, Семенов, Ненахов, Харин (Исмаэл, 73), Раванелли (Иванов, 46), Роши, Бериша (Мбенг, 90), Глушаков, Ильин.
Ростов: Песьяков, Осипенко, Хаджикадунич, Козлов, Чернов, Еременко, Норманн, Байрамян, Зайнуддинов, Попов, Шомуродов.
Огоҳлантиришлар: Зайнуддинов (13), Роши (18), Норманн (32), Хаджикадунич (46), Харин (70), Исмаэл (82), Семенов (86), Бериша (90).

Ўхшаш янгиликлар