O'zbek Ўзбекча
«Пахтакор»нинг Осиё Чемпионлар Лигасидаги ўйини қолдирилди  
Жума, 28 Феврал
3768

Осиё Футбол Конфедерацияси «Пахтакор» клубининг Чемпионлар Лигасидаги ўйинини коронавирус туфайли бошқа санага қолдирди. 

Тошкентликлар 3 март куни сафарда Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клубига қарши ўйнаши лозим эди. Бироқ, бу мамлакатда коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган чоралар туфайли баҳс ўтказилмайдиган бўлди. Ҳозирча бу ўйиннинг қачон ўтказилиши белгиланмади.

Бундан ташқари, Саудия Арабистонида 2 март куни ўтказилиши лозим бўлган маҳаллий «Ал-Аҳлий» ва «Аш-Шурта» (Ироқ) баҳси ҳам қолдирилди.

«Пахтакор» клуби Чемпионлар Лигасидаги 4-турни 6 апрель куни ўз майдонида ўтказиши лозим. Жамоага айнан «Ал-Ҳилол» рақиб бўлиши керак.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар