O'zbek Ўзбекча
Инфантино ФИФАнинг яқин йиллардаги ривожланиш режасини тақдим қилди
Пайшанба, 27 Феврал
1200

ФИФА президенти Жанни Инфантино ташкилотнинг 2020-2023 йиллар давомида ривожланиш дастурини тақдим қилди.

«4 йил олдин ФИФА президенти қилиб сайланганимдан сўнг, 100дан ортиқ мамлакатга бордим. Футболни глобал спорт тури қилиш учун ҳали кўп меҳнат қилишимиз керак. Мен дунёнинг барча ҳудудларида футболни ривожлантириш учун кўмак берилиши тарафдориман. Ер куррасидаги энг машҳур ўйин фақат баъзи ҳудудларда юқори савияда ташкил қилинган, бу билан чекланиб қолмаслик керак. Энг асосий мақсад – футболни глобаллаштириш, оммалаштириш ва демократлаштиришдир», - деди Инфантино.

Аввалроқ ФИФА футболчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил қилган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар