O'zbek Ўзбекча
Венгер: «Гнабрининг «Арсенал» билан келишуви бор эди, «Бавария» эса уни ўғирлади»
Чоршанба, 26 Феврал
4173

«Арсенал» собиқ бош мураббийи Арсен Венгер Серж Гнабрининг Лондон клубини қандай тарк этганлиги ҳақида гапириб берди.

«Гнабрида тезлик, техника, куч етарли даражада эди, бироқ майдонда доим оддий ва осонроқ йўлни танларди. Унинг муаммоси шунда эди. Шу боис Сержни «Вест Бромвич»га ижарага жўнатгандим. Аммо бу иш бермаганди. 

Тўғрисини айтганда, Гнабри билан келишувимиз бор эди. «Бавария» эса уни «Вердер»дан ўғирлади. Гап шундаки, у «Вест Бромвич»да ҳам етарлича ўйин амалиётига эга бўлмагач, мен унга ёзда Германиянинг 21 ёшгача бўлган жамоаси сафида тўп суришга рухсат бергандим. Серж ўзини яхши жиҳатларини кўрсатди. Биз унга янги шартнома тайёрлаб қўйгандик. Тўсатдан у «Вердер»га ўтишни истаб қолди. Аслида эса уни «Вердер» эмас, «Бавария» сотиб олган экан. У трансфер амалга ошганидан ярим йил ўтиб Мюнхенга кетган бўлса-да, шартномани аввалроқ имзолаб бўлган. Гнабрининг шартномаси якунига етаётганида биз унинг «Арсенал»да қолишига ишонгандик», - дея Венгернинг сўзларини келтирмоқда Goal.com.

Маълумот учун, Гнабри ЕЧЛ доирасидаги сешанба кунги «Челси» - «Бавария» (0:3) баҳсида дублга эришди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар