O'zbek Ўзбекча
Жанубий Корея чемпионати старти коронавирус туфайли қолдирилди
Душанба, 24 Феврал
1908

29 февраль куни старт олиши керак бўлган Жанубий Корея K лигаси 1-тур баҳслари номаълум муддатга қолдирилди, дея хабар бермоқда твиттердаги «Korean Football» саҳифаси.

Корея футбол ассоциацияси ва мамлакат олий дивизиони саналмиш K лига раҳбарияти Жанубий Кореяда тарқалаётган коронавирус сабабли чемпионат ўйинларини вақтинчалик бекор қилган.

Маълумот учун, Жанубий Кореяда бир кун ичида коронавирусдан 161 та янги касалланиш ҳолати қайд этилиб, умумий касалланганлар сони 763 нафарга етди, 7 нафар бемор вафот этган. Вирус жадал тарқалаётгани сабабли Жанубий Корея ҳукумати мамлакатда хавфлиликнинг энг юқори «қизил» даражасини жорий қилишга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, дам олиш кунлари ўтиши лозим бўлган Италия А Сериянинг аксарият ўйинлари ҳам номаълум муддатга қолдирилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар