O'zbek Ўзбекча
Жалолиддин Машарипов ОЧЛда энг яхши кўрсаткич қайд этмоқда
Душанба, 24 Феврал
6707

Осиё чемпионлар лигасининг ўтган икки тури якунига кўра, рақибларни алдаб ўтиш бўйича энг яхши кўрсаткичга эга футболчилар номи эълон қилинди. 

ОФК матбуот хизматининг ёзишича, «Пахтакор» ҳужумкор яримҳимоячиси Жалолиддин Машарипов Осиё Чемпионлар лигасида рақибларни алдаб ўтиш бўйича энг яхши кўрсаткич эгаси бўлиб турибди. Унинг ҳисобида 12та самарали ҳаракат мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» ОЧЛ дастлабки икки турида «Шабаб Ал-Аҳли» ва «Шаҳри Худрў» клубларини мағлуб этиб ўз гуруҳида пешқадамлик қилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар