Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган «Сипоҳoн» (Эрон) - «Ан-Наср» (Саудия Арабистони) ўйини Тошкентда ўтказилади.
ОФК расмий маълумотида беллашувнинг 3 март куни «Локомотив» стадионида бўлиб ўтиши белгиланган.
Эрон ва Саудия Арабистони клубларининг бошқа ўйинлари араб давлатларида ўтказилади. Хусусан, «Персеполис» 2 март куни «Ат-Таавун»ни Дубайда, «Истиқлол» 5 май куни «Ал-Аҳлий»ни Дубайда, «Шаҳри Худрў» 21 апрель куни «Ал-Ҳилол»ни Дохада қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги сисёсий зиддият туфайли, бу мамлакат клублари 2016 йил январь ойидан бери бир-бири билан нейтрал майдонларда ўйнашга мажбур.