O'zbek Ўзбекча
Мюллер «Бавария»ни «Челси»дан қўрқмасликка чақирди
Душанба, 24 Феврал
3020

«Бавария» клуби ҳужумчиси Томас Мюллер Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги «Челси»га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Чемпионлар лигасидаги 100дан ортиқ ўйинлардан кейин Европанинг барча энг яхши стадионларида тўп сурганман деб ўйлагандим, аммо «Стэмфорд Бриж»да ҳали майдонга тушиш имконияти бўлмаган экан. 

«Челси» таркиби юқори даражали футболчилардан иборат, таркибдаги ёш футболчилар ҳам исталган жамоага жиддий қаршилик кўрсата олади. «Бавария» бу баҳсга алоҳида ёндашиши керак. Аммо бу рақиб айни дамда Европанинг энг кучли клуби эмас, шу боис биз ўз кучимизга ишониб, «Челси»дан қўрқмаслигимиз керак», – дея Мюллернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда The Athletic.

Маълумот учун, «Челси» ва «Бавария» ўртасидаги ЕЧЛ 1/8 финал дастлабки ўйини 25 февраль куни Лондондаги «Стэмфорд Бридж» стадионида ўтса, жавоб баҳси 18 март куни Мюнхенда ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар