O'zbek Ўзбекча
Тите Бразилия миллий жамоасининг икки етакчиси кимлар эканлигини айтди
Шанба, 22 Феврал
8426

Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Тите «ПСЖ» ҳужумчиси Неймар ва «Реал» яримҳимоячиси Каземиро ҳақида гапирди.

«Техник нуқтаи назаридан, Неймар – Бразилия миллий жамоасининг етакчиси. Ўйиндаги муҳим лаҳзаларда футболчилар унга ишонишади, чунки у натижага таъсир кўрсата олади. Каземиро – тактик етакчи. У ўйин қандай қурилганини аниқ билади. 

Каземиро аввал ҳужумчи ортида ўйнаган. Таянч яримҳимоячисига айлангач, ўсишни бошлади. Яримҳимоя чизиғидаги футболчи ўз вазифасини биладиган мутахассис бўлиши керак.

Каземиронинг ўйини жамоага катта таъсир кўрсатади. У туфайли жамоа бемалол ҳужумлар ташкил қила олади. У – ўта ақлли ўйинчи. Шу билан бирга Каземиро ўзини спортчи сифатида яхши кўради. У ўз вақтидан қандай фойдаланишни яхши билади», – деб Титенинг сўзларини келтиради Аs.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар