O'zbek Ўзбекча
«Сочи» франциялик жаҳон чемпионини ўз сафига қўшиб олди
Шанба, 22 Феврал
3882

Россия Премьер-лигасининг «Сочи» клуби франциялик ҳимоячи Одил Рами трансферини эълон қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

«Расмий ишлар якунланди. Франциялик ҳимоячи Одил Рами яқин орада жамоамиз сафига келиб қўшилади», - дея ёзади клубнинг «твиттер»даги саҳифаси.

Жума куни француз футболчисининг Россия клубига қўшилишини Россия Премьер-лигаси сайти ҳам тасдиқлаганди. Олдинроқ, 34 ёшли футболчи Туркиянинг «Фенербахче» клуби билан шартномасини ўзаро бекор қилган эди. Шу боис у «Сочи»га эркин агент сифатида ўтди.

Маълумот учун, Рами Франция миллий жамоаси сафида 2018 йилги жаҳон чемпиони ҳисобланади. Одил фаолияти давомида «Лилль», «Валенсия», «Севилья», «Марсель» ва «Милан» клубидаги ўйинлари билан танилган.

Эслатиб ўтамиз, «Сочи» Россия Премьер-лигаси 18-туридан кейин 15 очко жамғариб, турнир жадвалида сўнгги поғонани банд этиб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар