O'zbek Ўзбекча
Левандовски Бундеслига тарихида уйда урилган голлар сони бўйича 4-ўринга кўтарилди
Шанба, 22 Феврал
2050

Германия чемпионатининг 23–турида «Бавария» ўз майдонида «Падерборн»ни мағлуб этди (3:2).

Ушбу баҳсда жамоа ҳужумчиси Роберт Левандовски дублга эришди ва Бундеслигада уй ўйинларида киритиган тўплари сонини 135тага етказиб олди. Польшалик футболчи бу кўрсатикич бўйича Юпп Ҳайнкесни ортда қолдириб (134та гол), 4-ўринга чиқиб олди.

Бу борада етакчи Герд Мюллер ҳисобланади (250). Кейинги ўринларни Клаус Фишер (151) ва Манфред Бургсмюллер (141) эгаллаган.

31 ёшли Левандосвки бу мавсумда Бундеслигада 25та гол билан тўпурарлар рўйхатини бошқариб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар