O'zbek Ўзбекча
«Интер» «Боруссия» Д футболчисини сотиб олмоқчи
Шанба, 22 Феврал
3484

Дортмунднинг «Боруссия» клуби яримҳимоячиси Марио Гётце фаолиятини Италиянинг «Интер»ида давом эттириши мумкин, дея хабар беради Tuttomercatoweb.

Манбага кўра, «нерадзурри» 27 ёшли футболчини ёзги трансферлар вақтида ўз таркибига қўшиб олмоқчи.

Гётценинг трансферига жамоа бош мураббийи Антонио Контенинг шахсан ўзи қизиқиш билдирган.

Жорий мавсумда германиялик хавбек Бундеслига баҳсларида 13та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар