O'zbek Ўзбекча
Флик: «Падерборн» ўйин охиригача «Бавария» учун «чақилмас ёнғоқ» бўлди»
Шанба, 22 Феврал
1600

«Бавария» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Бундеслиганинг 23-туридан ўрин олган «Падерборн»га қарши ўйиндан сўнг (3:2) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Натижадан қониқдим. «Падерборн» ўйин охиригача биз учун «чақилмас ёнғоқ»қа айланди. 2:2дан кейин қўлимиздан келганини қилдик. Мен жамоани мақташни истардим, йигитлар курашишди. Биз зарбаларни енгиб ўтиб, жамоа сифатида ғалаба қозонишимиз керак.

3 ҳимоячи билан ўйнадик. Ҳаммаси яхши бўлмагани аниқ. Биринчи бўлимда рақибга вазият яратишга имкон бермадик. Қийин ўйин эди, аммо биз жамоани бу ҳақда олдиндан огоҳлантирган эдик. «Падерборн» яхши футбол намойиш этди. Улар комбинацион ечимларни топишга ҳаракат қилишди, мақсадли тарзда олдинга интилишди. 3 очкони қўлга киритганимиздан хурсандман», – деб Фликнинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар