O'zbek Ўзбекча
Немис клублари сўнгги 27 йилда қайд этилмаган натижани кўрсатишди
Жума, 21 Феврал
4080

Ушбу ҳафтада ўтган Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси плей-офф босқичларида 5та немис жамоаси қатнашди ва барчаси ғалаба қозонди.

Opta Sport'нинг маълумотига кўра, 27 йил ичида илк бор еврокубокларда бир ҳафта ичида 5та немис жамоаси ғалаба қозонди. Бундай натижа сўнгги бор 1993 йили кузатилган эди.

Маълумот учун, Чемпионлар Лигасида «Боруссия» Д («ПСЖ», 2:1), ва «Лейпциг» («Тоттенҳэм», 1:0), Европа Лигасида эса «Айнтрахт» («Зальцбург», 5:1), «Байер» («Порту», 2:1) ҳамда «Вольфсбург» («Мальмё», 2:1) ўз рақибларидан устун келишди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар