O'zbek Ўзбекча
Туре Хонда билан бир клубда ўйнаши мумкин
Сешанба, 18 Феврал
3264

Ивуарлик яримҳимоячи Яҳё Туре фаолиятини Бразилияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Globo Esporte хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Бразилиянинг «Ботафого» клуби 36 ёшли африкалик футболчи билан музокараларни бошлаб юборган. 

Яҳёнинг сўнги клуби Хитойнинг «Циндао Хайню» жамоаси бўлди. Ҳозирда у эркин агент саналади.

Аввалроқ, «Ботафого» ўз таркибини «Милан» ва ЦСКА клубида тўп сурган Кейсуке Хонда билан кучайтирганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар