O'zbek Ўзбекча
Шота Арвеладзе: «Рақиб иккинчи бўлимда чарчаб қолди»
Душанба, 17 Феврал
4050

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 2-турида Эроннинг «Шаҳри Худрў» жамоасини қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди (3:0). «Шерлар» сафида Игор Сергеев дублга эришган бўлса, яна бир гол Шерзод Аъзамов ҳисобига ёзилди. 

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида тошкентликлар бош мураббийи Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ғалаба билан барчани табриклайман. Кутилган ўйин бўлди. Рақиб прессингга асосланган ўйин кўрсатди, аммо улар иккинчи бўлимда чарчаб қолишди. Аслида 4та гол урдик, Игорнинг 3-голида офсайд бўлмаганди.

Қайсидир ўйинчини ажратмаган бўлардим. Дарвозабон қутқариши, ҳужумчи голлар уриши керак. Футбол – жамоавий ўйин. Хатолар ҳам жамоаники ҳисобланади.

Статистика ҳеч нимани англатмайди. Аввал ютган рақибингиз устидан яна ғалаба қозонишингиз кафолатланмаган.

Босим бўлиши табиий эди. Курашларга бой ўйин бўлди. Кўп сариқ карточка олдик. Хатоларимиз борлигини биламиз. Умид қиламанки, ўйиндан-ўйинга яхшироқ ҳолатга кириб борамиз.

«Ал-Ҳилол»  – кучли жамоа. Лекин кучли хоҳиш эвазига ҳар қандай рақиб устидан ғалаба қозониш мумкин», – деб грузиялик мураббийнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар