O'zbek Ўзбекча
Кафу: «Неймар футболга бўлган муносабатини ўзгартирса, «ПСЖ»да Месси даражасига етиши мумкин»
Душанба, 17 Феврал
2162

«Милан», «Рома» клублари ва Бразилия миллий жамоасининг собиқ ҳимоячиси Кафу Неймарнинг «ПСЖ»даги ўйинлари тўғрисида ўз фикрларини билдирди.

«Неймар дунёнинг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун потенциалга эга. У «ПСЖ»да ўйнаб туриб, Месси ва Роналду даражасига етиши мумкин. Унинг «ПСЖ»га ўтиши Франция футболидаги энг яхши трансферлардан бири бўлган. Бироқ футболга бўлган муносабатни ўзгартириш вақти келди. 

Неймар етакчи ўйинчи сифатида масъулиятни ўз зиммасига олиши керак, шунда ҳаммаси яхши бўлади. Биз ундан кўп нарса кутяпмиз. Унинг йилдан йилга ошиб бораётган тажрибаси дунёнинг энг яхшиларидан бири бўлишига имкон беради» — деб Кафунинг сўзларини келтирмоқда Mundo Deportivo.

Маълумот ўрнида, парижликлар сафига 2017 йилда ўтган Неймар ушбу мавсумда 14та ўйинда 13та гол уришга эришди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар