O'zbek Ўзбекча
«Интер» Лаутаро Мартинеснинг ўрнига Обамеянгни таклиф этмоқчи
Жума, 14 Феврал
2985

«Интер» клуби ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Лаутаро Мартинес ўрнига қайси футболчини таклиф этиш борасида бир қарорга келган, дея ёзади La Gazzetta Dello Sport.

Манбанинг ёзишича, товон пули 111 миллион еврони ташкил этадиган аргентиналик 22 ёшли ҳужумчи айни дамда бир қатор клублар эътиборида турибди. Хусусан, «Барселона» ёзда Лаутарони ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Ўз навбатида Милан клуби раҳбарияти Мартинез жамоани тарк этган тақдирда унинг ўрнига «Арсенал» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгни кўз остига олиб қўйган.

Габонлик форварднинг Лондон клуби билан шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунланиши боис, инглизлар шартномани узайтиришни истамаётган ҳужумчини сотиб юбориши мумкин. Акс ҳолда Обамеянг бир йилдан кейин жамоани эркин агент сифатида тарк этади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар