O'zbek Ўзбекча
Чичарито АҚШ меҳнат визасини кутмоқда
Сешанба, 11 Феврал
922

Испаниянинг «Севилья» клубидан АҚШнинг «Лос-Анжелес Гэлакси» сафига ўтган Хавьер ҳалигача жамоанинг умумий машғулотларида иштирок эта олмаяпти, дея ёзади ESPN.

Манбага кўра, мексикалик футболчи ҳалигача Америкада ишлаш ҳуқуқини берадиган АҚШ ишчи визасини кутмоқда. 

«Виза берилишини кутаяпман. Кўриб турганингиздек, якка тартибда машғулотлар ўтказаяпман. Ҳамма жойнинг ўз қонун-қоидалари бор, уни ҳурмат қилиш керак. Визани қанча тез олсам, шунча яхши бўларди. Менимча, ушбу ҳафта якуни ёки кейинги ҳафтада чиқиши керак. Унгача ўзим алоҳида шуғулланишда давом этаман», – дейди Чичарито.

Маълумот учун, Мексика миллий жамоаси футболчиси Испания жамоасидан АҚШ клубига 9 миллион евро трансфер пули эвазига келиб қўшилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар