O'zbek Ўзбекча
Жалолиддин Машарипов: «ОЧЛда олдимизга улкан вазифа қўйилган»
Душанба, 10 Феврал
2065

Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган «Пахтакор» – «Шабоб Ал-Ахли» жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг (2:1) мезбонлар яримҳимоячиси Жалолиддин Машарипов ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Ўтган йилги хатоларни такрорлашга ҳаққимиз йўқ. Осиё чемпионлар лигасида олдимизга улкан вазифа қўйилган. Уйдаги ўйинларда ғалаба қозонишимиз шарт. Бугун майдонда ҳақиқий жанг кечди. Лекин йигитлар билан олдинга интилиб, ғалаба қозонишни уддаладик. Бизни қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларга раҳмат айтаман», – деб яримҳимоячининг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Маълумот учун, Машарипов ўйиннинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар