O'zbek Ўзбекча
Азиз Ғаниев: «Жамоада мени яхши кутиб олишди»
Душанба, 10 Феврал
1769

ОЧЛ 1-туридан ўрин олган «Пахтакор» ҳамда «Шабоб Ал Аҳли» жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг дубайликлар яримҳимоячиси Азиз Ғаниев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мени жамоада яхши кутиб олишди, шу боис тез киришиб кетдим. Ҳа, бугун илк марта хориж клуби сафида майдонга тушдим, омадимиз келмади, умид қиламан, кейинги ўйинларда ғалаба қозонамиз»,— деди Азиз Ғаниев «Спорт» телеканали эфирида.

Азиз Ғаниев 3 февраль куни Қаршининг «Насаф» клубидан БАА чемпионатида етакчилик қилаётган «Шабоб Ал Аҳли» жамоасига ўтганди. «Пахтакор»га қарши ўйинда Ғаниев янги жамоаси сафида дебют қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар