O'zbek Ўзбекча
Арруабаррена: «Майдоннинг ҳолати сабабли жамоалар асосан иккинчи қаватда ўйнашга мажбур бўлишди»
Душанба, 10 Феврал
1757

Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган «Пахтакор» – «Шабоб Ал-Ахли» жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг (2:1)меҳмонлар бош мураббийи Родольфо Арруабаррена ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Об-ҳаво сабабли иккала жамоада ҳам қийинчиликлар бўлди. Биринчи бўлимда «Пахтакор» тезкорроқ ҳаракат қилди ва гол урди. Иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштирдик. Аммо рақиб тезда жавоб қайтарди. Баҳс сўнгигача курашдик. Майдоннинг ҳолати туфайли иккала жамоа ҳам асосан иккинчи қаватда ўйнашга  мажбур бўлди.

Об-ҳавога қараб ўйин фалсафамизни ўзгартирмаймиз. Биз тўп назоратига асосланган футбол ўйнаймиз. Бугунги об-ҳавога «Пахтакор» тайёрроқ экани кўринди. Лекин иккинчи бўлимда етарлича имкониятларга эга бўлдик.

Азиз Ғаниев яхши ўйнади. Биринчи ўйин эканлигини инобатга олсак, ёмон ҳаракат қилмади», – деб мураббийнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар