O'zbek Ўзбекча
Арруабаррена: «Азиз Ғаниев ва Аҳмад Халил эртанги ўйинга тайёр»
Якшанба, 09 Феврал
1294

Эртага, 10 февраль куни Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 1-турида «Пахтакор» ўз майдонида БААнинг «Шабоб Ал-Аҳли» клубини қабул қилади. Ушбу ўйиндан олдинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Родольфо Арруабаррена қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

«Хайрли кун. Биз ушбу ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. «Пахтакор» – яхши жамоа. Улар бу мусобақада қандай ўйнашни яхши билишади, кўплаб футболчилар миллий жамоада ҳам ҳаракат қилишади. Айрим ўйинчиларни «Насаф»га қарши ўйинлар орқали ҳам яхши биламиз. Эртага қизиқарли ўйин бўлади, деб ўйлайман.

«Пахтакор»ни ўртоқлик ўйинлари орқали кузатдик. Жамоанинг ўйин фалсафаси ўтган йилгидан кескин ўзгариб кетмаган. Кўп нарса баҳснинг қандай кечишига ҳам боғлиқ. Умид қиламанки, эртага об-ҳаво билан боғлиқ муаммоларга учрамаймиз.

«Ан-Наср» билан «Насаф»га қарши ўйнаганимизда иккала баҳсда ёш ўйинчиларни майдонга туширганмиз. У жамоа билан асосий эътиборни чемпионатга қаратган эдик.

Аҳмад Халил ва Азиз Ғаниев ўйинга тайёр. Ғаниев ҳақида гапирадиган бўлсам, уни «Насаф»даги ва миллий жамоадаги ўйинлари орқали яхши биламан. Лекин унинг жамоамизга кўникиб кетиши учун вақт керак», – деб мураббийнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар