O'zbek Ўзбекча
Клаудио Браво фаолиятини MLSда давом эттириши мумкин
Шанба, 08 Феврал
945

«Манчечтер Сити» дарвозабони Клаудио Браво мавсум якунига етгач жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда ESPN хабар берди.

Манбага кўра, 36 ёшли Бравога MLSнинг қатор клублари қизиқиш билдирмоқда. Жумладан «Нью-Йорк Сити» голкиперга 4 йилга мўлжалланган шартнома таклиф қилган.

Маълумот учун, 2016 йилда «шаҳарликлар» сафига қўшилган Браво жорий мавсум 14та беллашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 15та тўп ўтказиб юборган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар