O'zbek Ўзбекча
Лаутаро «МЮ» эмас, «Барса»га ўтмоқчи
Жума, 07 Феврал
1685

«Интер» форварди Лаутаро Мартинес «Манчестер Юнайтед»га ўтмоқчи эмас, дея хабар бермоқда ESPN.

Манбага кўра, манчестерликларнинг таклифига аргентиналик футболчи рад жавобини берган. Сульшер ёзда Мартинесга таклиф билан чиқмоқчи эди. 

Қолаверса, «Интер» раҳбарияти ҳам ҳар қандай таклифга қарамай, Лаутаро «МЮ» эмас, «Барселона»га ўтмоқчилигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, «Интер» ҳужумчисининг товон пули 111 миллион еврони ташкил этади. 

Мартинес ушбу мавсумда А Серияда 20 ўйинда 15та гол уришга эришган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар