O'zbek Ўзбекча
Манба: Месси клуб президенти кетишини, «Барса»ни Хави бошқаришини истамоқда
Пайшанба, 06 Феврал
1424

«Барселона» етакчиси Лионель Месси клубда жиддий ўзгаришлар бўлишини истамоқда. Бу ҳақда El Chiringuito TV хабар бермоқда.

«Аргентиналик форвард «Барселона»нинг амалдаги президенти Жозеп Бартомеунинг истеъфога чиқишини, унинг ўрнига эса сайлов якунига кўра янги раҳбар келишини истамоқда. 32 ёшли футболчига каталон клуби спорт бўлимидагиларининг ҳатти-ҳаракатлари ёқмаяпти.

Бундан ташқари, Месси «Барселона»ни ҳозирда «Ас-Садд»ни бошқараётган клуб собиқ футболчиси Хави бошқариши тарафдори. Айни дамда жамоани 14 январь куни қабул қилиб олган Кике Сетьен бошқармоқда» - дейилади манбада.

Эслатиб ўтамиз, Месси «Барселона» клубидаги воқеалар учун жавобгарлик унинг бўйнига тушаётганлигидан чарчаганлиги, жамоани тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар