O'zbek Ўзбекча
Остон Урунов «Уфа» таркибидаги дебют голини урди
Чоршанба, 05 Феврал
1449

Россиянинг «Уфа» клуби яримҳимоячиси Остон Урунов янги жамоасидаги илк голини уришга муваффақ бўлди.

Ўзбекистонлик футболчи Кипрнинг «Ая Напа» клубига қарши ўтказилган баҳсда ҳисобни очди. Унинг жамоаси эса якуний 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли Остон Урунов 2019 йилги мавсумни «Навбаҳор» ва «Локомотив» клублари сафида ўтказиб, Суперлигада 25 ўйинда 3та голга муаллифлик қилган эди. Футболчи шу йилнинг январь ойида «Уфа» билан шартнома имзолади.

Ўртоқлик ўйини
5 февраль
УФА (Россия) – АЯ НАПА (Кипр) 5:0
Голлар
: Урунов (17), Аликин (19), Терентьев (24), Вомбергар (27 пен), Агаларов (32)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар