O'zbek Ўзбекча
Ван Перси футбол тарихидаги энг яхши 6та ўйинчини айтди
Сешанба, 04 Феврал
1042

Нидерландия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Робин ван Перси ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида бир мухлиснинг «Футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилар кимлар?» деган саволига жавоб берди.

«Круифф, Марадона, Зидан, Роналдо, Месси, Роналду», – деб ёзади ван Перси ўзининг «твиттер»даги расмий саҳифасида.

36 ёшли ван Перси фаолияти давомида «Фейеноорд», «Арсенал», «Манчестер Юнайтед», «Фенербаҳче» клубларида ўйнаган. Нидерландия миллий жамоасида 102та ўйинда 50та гол урган. У «МЮ» билан АПЛ ғолиблигини ва Англия Суперкубогини, «Арсенал» билан Англия Кубоги ва Суперкубогини, «Фейеноорд»да эса УЕФА Кубоги, Нидерландия Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар