O'zbek Ўзбекча
Бекҳэм Модричга икки баробар кўпроқ маош таклиф қилмоқда
Сешанба, 04 Феврал
889

«Реал» яримҳимоячиси Лука Модрич мавсум якунида Мадрид жамоасини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда.

Хорватиялик футболчини янги мавсум олдидан Дэвид Бекҳэм ўз клуби «Интер Майами» сафига қўшиб олмоқчи. Флорида штати жамоаси Модричга Мадриддаги йиллик маошидан икки баробар кўп маош таклиф қилган. 

«Интер Майами» «ПСЖ» форварди Эдинсон Каванига ҳам қизиқиш билдирмоқда. Америкаликлар уругвайлик форвард учун ҳам катта маош таклиф қилишган, аммо МЛСда мавсум мартда старт олиши, Каванининг шартномаси эса июнда якунланиши боис, Париж клуби футболчини ҳеч қаерга қўйиб юбормоқчи эмас.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар