O'zbek Ўзбекча
Карпин «Ростов» билан шартномасини беш йилга узайтирди
Душанба, 03 Феврал
750

«Ростов» клуби расмий сайти орқали жамоа бош мураббийи Валерий Карпин билан янги шартнома имзоланганлигини эълон қилди.

Валерий Карпин ростовликлар билан шартномасини яна 5 йилга узайтирган. Келишувнинг молиявий шартлари эълон қилинмаган.

Карпин «Ростов» клубида 2017 йилнинг декабрь ойида иш бошлаганди. Ўшанда келишув 2,5 йилга имзоланган бўлса-да, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сураётган клуб жорий мавсумда Россия Премьер-лигаси 19-туридан кейин 34 очко билан турнир жадвалида 3-ўринда бораётганлиги боис, раҳбарият мураббийга узоқ муддатли шартнома таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз, «Ростов»да иш бошлашдан олдин Карпин Москванинг «Спартак», Испаниянинг «Мальорка» ва Армавирнинг «Торпедо» клубларида фаолият олиб борганди. Россиялик мутахассис «Спартак» билан чемпионатда икки марта кумуш медалларига эга чиққан.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар