O'zbek Ўзбекча
Это’О: «Анжи» ҳам «ПСЖ» йўлидан бориб суперклубга айланади, деб ўйлагандим»
Душанба, 03 Феврал
978

Камерунлик таниқли собиқ футболчи Самуэль Это’О «Известия» нашрига берган интервьюсида Россиянинг «Анжи» клубида ўтказган дамларини эслади.

Футболчининг айтишича, у Доғистон клубига ўтаётганида клуб хўжаинларида кейинги 10 йиллик учун улкан режа ва мақсадлар бўлган.

«Анжи» лойиҳаси эгаларининг режаларига кўра, клуб келажакда маҳаллий футболчилардан иборат бўлиши, улар кучли легионерлар билан ёнма-ён тўп суриб кўп жиҳатларни ўзлаштиришлари лозим эди. Мақсадлар ҳам улкан эди. Менга шундай туюлдики, «Анжи» ҳам «ПСЖ» йўлидан бориб, Чемпионлар лигаси ғолиблиги учун курашадиган суперклубга айланади, деб ўйлагандим», - дейди Самуэль.

«Сулейман Керимовнинг клубни молиялаштирмай қўйганидан қайғудаман. Ҳар қандай қийин вазиятда ҳам «Анжи» профессионал клуб мақомини йўқотмаслиги керак. Доғистонлик мухлислар суюкли клубларини ночор аҳволда кўришга муносиб эмаслар», - дея қайд этди Это’О.

Эслатиб ўтамиз, Самуэль Это’О Махачқалъанинг «Анжи» клубида 2011-2013 йиллар давомида тўп сурган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар