O'zbek Ўзбекча
Бекҳэм Гризманни ўз клубига ўтишга кўндирмоқчи
Якшанба, 02 Феврал
681

АҚШнинг «Интер Майами» эгаси Дэвид Бекҳэм «Барселона» ҳужумчиси Антуан Гризманни ўз жамоаси сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Mundo Deportivo L’Equipe’га таяниб хабар бермоқда.

Манбага кўра, Бекҳэм Гризманни ўз клубига ўтишга кўндирмоқчи. Франциялик 28 ёшли футболчининг МБАга қизиқиши, таътилни мунтазам равишда Майамида ўтказишидан яхши хабардор бўлган Дэвид «Барса» форвардига рад этиб бўлмас таклиф билан чиқмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Гризманнинг «Барса» билан шартномаси 2024 йилгача амал қилиб, товон пули 800 млн еврони ташкил этади.

Франциялик ҳужумчи жорий мавсумда Ла Лига доирасида 20 ўйинда 7та гол ва 5та голли узатмага муаллифлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар