O'zbek Ўзбекча
Лусио футболчилик фаолиятини якунлади
Пайшанба, 30 Январ
4043

Бразилия миллий жамоасининг собиқ ҳимоячиси Лусио футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

«22 йилдан сўнг бутсаларни михга илиш вақти келди. Футбол ва оилам учун Яратгандан миннатдорман», – деб ёзади ҳимоячи ўзининг «Инстаграм»даги расмий саҳифасида.

41 ёшли футболчи фаолияти давомида «Байер», «Бавария», «Интер» ва «Ювентус» каби клубларда ўйнаган. 

У миллий жамоа билан 2002 йилги жаҳон чемпионатида, 2 марта Конфедерациялар Кубогида ғолиб бўлган. Клублар миқёсида эса «Интер» билан 2009-2010 йилги мавсумда Чемпионлар Лигасида зафар қучган.

Лусионинг сўнгги жамоаси Бразилиянинг 4-дивизиони қатнашчиси «Бразильенсе» клуби бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар