O'zbek Ўзбекча
Хитой Суперлигасининг старти коронавирус туфайли кечиктирилди
Пайшанба, 30 Январ
2614

Хитой чемпионатининг янги мавсуми режалаштирилганидан кечроқ бошланади.

Хитой Футбол Федерацияси хабарига кўра, Суперлиганинг старти «янги коронавирус келтириб чиқараётган пневмония эпидемиясини назорат қилиш ва унга барҳам бериш»га кўмаклашиш мақсадида кечиктирилган.

Хитой чемпионатининг илк тури ўйинлари 22 февраль куни ўтказилиши лозим эди. Янги сана ҳали эълон қилинмади.

2019 йил охирида Хитойда янги коронавирус тарқалгани аниқланди. Шу пайтгача минглаб одамлар у билан хасталанди, 170 нафари эса вафот қилди. Хитойнинг бир неча шаҳарлари кириш ва чиқиш учун ёпиб қўйилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар