O'zbek Ўзбекча
Хонда фаолиятини Бразилияда давом эттириши мумкин
Чоршанба, 29 Январ
2742

«Милан» ва «ЦСКА» клубларининг собиқ яримҳимоячиси Кейсуке Хонда фаолиятини Бразилияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда O Globo хабар бермоқда.

Манбага кўра, 33 ёшли япониялик футболчи яқин кунлар ичида «Ботафого» клуби билан шартнома имзолаш учун Бразилияга келиши кутиляпти.

Маълумот ўрнида, Хонданинг охирги жамоаси Голландиянинг «Витес» клуби ҳисобланади. У ушбу мавсумда жамоага қўшилиб, чемпионатнинг биринчи қисмидан кейин клубни тарк этганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар