O'zbek Ўзбекча
Эрнан Креспо Аргентина клуби бош мураббийи бўлди
Якшанба, 26 Январ
1968

Аргентина миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси Эрнан Креспо «Дефенса и Хустисия» клуби бош мураббийига айланди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

«Дефенса и Хустисия» жамоаси Аргентина Суперлигасида 24 жамоа орасида 16-ўринни эгаллаб турибди.

Аргентинанинг «Ривер Плейт» клуби тарбияланувчиси саналмиш Эрнан Креспо футболчилик фаолиятида «Парма», «Лацио», «Интер», «Челси», «Милан» ва «Женоа»даги ўйинлари билан танилиб, футболчилик карьерасида 17та соврин, шу жумладан Либертадорес кубоги, УЕФА кубоги ва Италия ҳамда Англия чемпионлигини қўлга киритган. 

Эслатиб ўтамиз, 44 ёшли мутахассис 2015 йилда Италиянинг «Модена» жамоасида иш бошлаган бўлса-да, бир йил ўтмай истеъфога чиққанди. 2018 йилда эса Аргентинанинг «Банфилд» клуби бош мураббийига айланиб, бу жамоада ҳам бир йил ишлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар