«Ростов» ҳужумчиси Бьорн Сигурдарсон ижара асосида Исроилнинг АПОЭЛ клубига йўл олди.
Келишув жорий мавсум якунига қадар тузилган.
Жорий мавсумда ушбу 28 ёшли исландиялик футболчи РПЛнинг 6 ўйинида майдонга тушиб, 2 голга муаллифлик қилганди.
Сигурдарсон ростовликлар сафига 2018 йилнинг январида келиб қўшилган ва жамоанинг асосий ҳужумчиси бўлганди. Аммо жорий мавсумда у ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовга рақобатни бой берди.
Бундан аввалроқ «Ростов» Шомурдов билан янги 5 йиллик шартнома тузгани хабар қилинган эди.