O'zbek Ўзбекча
Саад Али Аш-Шеҳри: «Саудия 24 йилдан бери Олимпиада йўлланмасини кутаётган эди»
Чоршанба, 22 Январ
3103

Любинко Друловичдан сўнг саудияликлар мураббийи Саад Али Ал Шеҳри матбуот-анжуманида учрашув ҳақидаги ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Ҳозир ҳаяжондан бирор гап келмаяпти. 24 йилдан бери Олимпиада йўлланмасини кутаётган эдик. Бу билан бутун жамоамни табриклайман. Саудия Арабистони футболда Осиёдаги энг кучли жамоа бўлиб қайтмоқда», – деди Саад Али Аш-Шеҳри.

– Токио Олимпиадасига йўлланма олинганининг ўзи жамоани қониқтирадими?
– Бу биз учун биринчи қадам эди. Энди финал учун тайёрланамиз. Узоқ йилдан бери финалда ўйнамадик. Шундай экан, бор эътиборимизни энди ғалаба қозонишга қаратамиз.

– Агар учрашув сўнгида гол ура олмаганингизда ҳам шундай ўйнашда давом этармидингиз?
– Ўзбекистон мусобақанинг амалдаги ғолиби. Бу жамоада жуда кўп маҳоратли ўйинчилар йиғилган. Биз экстра-таймга ҳам секин тайёрланаётган эдик. Омад якунда биз томонда бўлди. Ўзбекистонга кейинги учрашувда омад тилайман.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар